Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди
Жамият
−
31 Август 2022
3407Бугун, 31 август куни Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Бу мажмуа 2021 йилда, мустақилликнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган эди. Унда мамлакатнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир аждодларнинг сиймолари акс эттирилган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.
“Мустақиллик монументи – она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган буюк обида”, деган эди Шавкат Мирзиёев.
Маросимда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этиб, монумент пойига гуллар қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Президент бугун Шаҳидлар хотираси хиёбонида бўлиб, қатағон қурбонларини ёд этди. Хиёбонда элга ош тортилди.
LiveБарчаси