Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди
Жамият
−
24 Апрель 2019
4639Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йил 24-27 апрель кунлари Хитойда ўтказиладиган “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этади.
Шу муносабат билан Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 апрель куни Ислом Каримов номидаги "Тошент" халқаро аэропортидан Хитойга йўл олди.
Маълумот учун, Форум ишида 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
LiveБарчаси