Шавкат Мирзиёев халқаро мукофотга сазовор бўлди
Жамият
−
04 Январь 2020
11115Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı –TURKSAV) томонидан таъсис этилган “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлди.
Бу ҳақда TURKSAV`нинг Анқарада ўтказилган махсус матбуот анжуманида маълум қилинди.
Мукофот соҳибининг исми-шарифи TURKSAV ҳайъати коллегиал қўмитаси томонидан Туркия ва хорижий давлатларнинг таниқли сиёсатчилари, иқтисодчилари, фан ва санъат намоёндаларининг 2019 йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари асосида эълон қилинди.
TURKSAV мукофотини топшириш маросими 2020 йил май ойида Анқарада Туркия парламенти, ҳукумати, кенг жамоатчилиги, ишбилармон доиралари ва санъат арбоблари иштирокида тантанали тарзда ўтказилиши режалаштирилган.
Мукофотга турли йилларда Туркия Президенти Сулаймон Демирел, Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва бошқалар сазовор бўлган.
LiveБарчаси