Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга борди (видео)
Жамият
−
21 Апрель 6064 1 дақиқа
Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.


Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси эртага, 22 апрель куни Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.


Live
Барчаси