Шавкат Мирзиёев Италия Президенти билан нонушта қилди
Жамият
−
08 Июнь 2023
9162Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифи давомида мамлакат Президенти Сержо Маттарелла билан учрашди. Бу ҳақда Италия Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 9 июнь куни эрталаб Италия раҳбари Шавкат Мирзиёевни Квиринал саройида қабул қилган, сўнг улар биргаликда нонушта қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси Италия Вазирлар Кенгаши вице-президенти – Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Антонио Тажани билан ҳам учрашган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан Рим шаҳрига борди. Шавкат Мирзиёевни Италия Мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.