Президент Римга етиб борди

Жамият

image

Бугун, 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан Рим шаҳрига борди.

Италия пойтахтининг “Фьюмичино” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган ва фахрий қоровул саф тортган.

Шавкат Мирзиёевни Италия Мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Маълумот учун, ташрифнинг асосий воқеалари эртага, 8 июнь куни бошланади. Мирзиёев Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазири Жоржиа Мелони билан музокаралар олиб бориши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made