Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни табриклади
Жамият
−
24 Декабрь 1062 2 дақиқа
Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга телефон қилиб, уни таваллуд куни билан самимий муборакбод этди.
Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон етакчисининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, уни бирлаштириш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги тарихий ролини алоҳида қайд этди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон дўстлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Жорий Иқтисодий кооперация йилида биргаликда амалга оширилган ишлар унумли бўлгани мамнуният билан қайд этилди. Барча даражада самарали мулоқотлар ва алмашинувлар давом этмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш жадал суръатларда ўсиб бормоқда, “йўл харитаси” асосидаги 20 та устувор йўналишдаги лойиҳалар фаол паллага кирган.
Қайд этилишича, тадбирларга бой маданий-гуманитар алмашинувлар дастури амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди, келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Маълумот учун, Озарбайжоннинг 4-президенти Илҳом Алиев 1961 йилда пойтахт Бакуда туғилган. У 2003 йилдан буён 22 йил давомида президентлик курсисини эгаллаб келмоқда. Илҳом Алиев 2003, 2008, 2013, 2018 ва 2024 йилларда ўтказилган президент сайловларида ғалаба қозонган. Унгача – 1993-2003 йилларда мамлакатни Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлаётган Илҳом Алиевга табрик мактубини йўллаганди. Бугун, 24 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ҳам Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклаб, телеграмма жўнатди.
Live
Барчаси