Шавкат Мирзиёев Германия Ташқи ишлар вазири Бербокни қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Музокаралар кун тартибидаги асосий масалалар: Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни "яшил" иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берган ҳолда чуқурлаштириш, минтақавий ҳамкорликнинг, шу жумладан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясидан келиб чиқувчи долзарб жиҳатлари, шунингдек, Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига кўмаклашиш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Бербок хоним ўзбекистонлик ҳамкасби Владимир Норов билан ҳам учрашганди. Тошкентдаги немис тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган 60-сонли мактабда ҳамда Германиянинг етакчи компаниялари билан кооперация лойиҳалари амалга оширилаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг ишлаб чиқариш майдонида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Анналена Бербок

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made