Шавкат Мирзиёев эртага сафарга чиқади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилди. 

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 21-22 июнь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made