Шавкат Мирзиёев Чўлпонотада тантанали кутиб олинди (видео)

Жамият

image

Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Қирғиз Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янграган.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирган.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан бирга Иссиқкўл вилоятидаги Чўлпонота шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берилган эди. У ерда мамлакат етакчисини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг