Шартимизни бажармаса, НАТОга кириши бўйича гап бўлиши ҳам мумкин эмас – Эрдўған Швеция ва Финляндия ҳақида

Олам

image

Туркия Анқара террорчи деб ҳисоблаган ташкилотларга қарши курашиш шартларини бажармасдан туриб, Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда республика Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Остона “учлиги” саммитида иштирок этиб, Теҳрондан қайтгач, журналистларига айтиб ўтди. 

"Биз Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи бўйича ўз позициямизни НАТО Бош котиби иштирокидаги музокаралар столида жуда аниқ белгилаб олдик. Ҳеч қандай сир йўқ. Бизнинг шартимиз шуки, бу давлатлар ўз ҳудудида террорчи ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб, ўзларида бўлган террористларни экстрадиция қилишлари керак. Агар улар бизнинг шартларимизни бажармасалар, бу жараён [НАТОга қўшилиш]га ижобий қарашимиз ҳақида гап бўлиши мумкин эмас”, дейди Президент. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Швеция Олий суди Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террор ташкилоти етакчиларидан бирини Туркияга экстрадиция қилишни тўхтатди.

Гап Афғонистондаги Гулен жиноий ташкилоти тарафдорларининг 2018 йилда Швецияда яшаш ва ишлаш рухсатномасини олган 48 ёшли “имом”и ҳақида кетмоқда. Бу шахс шифрланган хабарлар алмашиш учун ФЕТО аъзолари томонидан қўлланиладиган bylock дастуридан фаол фойдаланган. 

Бироқ, Швеция суд тизимига кўра, bylock дастуридан фойдаланиш Гулен ташкилотига ҳамдардлик "Швецияда жиноят ҳисобланмайди", шу сабабли Туркияга экстрадиция қилиш жараёни тўхтатилган. 

Шу билан бирга, Швеция Ташқи ишлар вазири Анн Линде ТТ ахборот агентлигига берган интервьюсида, Стокгольмда Скандинавия мамлакатининг НАТОга аъзолиги учун Анқаранинг розилигини олишга, ҳатто, бу янги йилгача амалга ошишини, бироқ бунга ишончлари комил эмаслигини айтди. 

Вазирнинг урғулашича, 2019 йилдан буён Анқарадан Стокгольмга жиноий фаолиятда гумон қилинган шахсларни экстрадиция қилиш бўйича жами 16 та сўров келиб тушган. Улардан тўққиз нафари Швецияда бўлмагани учун экстрадиция қилинмаган, Қироллик Олий суди тўрт нафарини экстрадиция қилмасликка қарор қилган, уч нафари Анқарага топширилган. 

Швеция ва Финляндия масаласи

18 май куни Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди, бироқ Туркия бу давлатлардан ФЕТО, Курдистон ишчилар партияси ва Сурия Халқ мудофааси кучлари ташкилотларини террорчи деб эълон қилишни, терроризмда ёки 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этишда айбланганларни Анқарага экстрадиция қилишни ва Туркияга қурол етказиб беришга қўйилган тақиқларни олиб ташлашни талаб қилиб, аъзолик жараёнини дарҳол тўхтатди. 

Жорий йилнинг 28 июнь куни Мадридда НАТО саммити бошланишидан олдин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Финляндия Президенти Саули Ниинистё, Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон ва альянс бош котиби Йенс Столтенберг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига рухсат берувчи меморандум имзоланди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Анқаранинг барча талаблари бажарилишига келишиб олинган. Унга кўра, Швеция террорчилик фаолиятида иштирок этган 73 кишини экстрадиция қилишга ваъда берган.

30 июнь куни НАТО саммитидан кейин матбуот анжуманида иштирок этган Эрдўған, Швеция ва Финляндия учун қувонишга ҳали эрталигини, улар шартни бажарсагина, Туркия парламенти Стокгольм ва Хельсинкининг НАТОга аъзо бўлишига оид ҳужжатни ратификация қилишини айтди


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг