Шарти бор! Трамп АҚШ ЖССТга қачон қайта киришини маълум қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг мамлакати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) аъзолари сафига қайтиши мумкин. Америка раҳбари бу ҳақда Пенсилвания штатининг Литице шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди митингида гапириб ўтди.

У аввалроқ АҚШни ЖССТ таркибидан чиқаришга қарор қилганини эслади. "Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳақида нима дейишимиз мумкин? Биз йилига 500 миллион (доллар) тўладик. Хитой йилига 39 миллион (доллар) тўлади ва имкониятлардан кўп фойдаланди<...>", деди Америка маъмурияти раҳбари. 

Унга кўра, Қўшма Штатларнинг ЖССТга қайтиши эҳтимоли Американинг ушбу ташкилот бюджетига қўшган ҳиссаси камайиши билан амалга ошиши мумкин. 

"Мен сизга битта нарсани ваъда бераман: агар биз (ЖССТ) га қайтсак, жуда кам пул эвазига бу ишни амалга оширишимиз мумкин. 500 (миллион доллар) тўлаш шарт эмас", деб таъкидлади Трамп.

"Хитойнинг аҳолиси 1,5 миллиард ва улар 39 миллион доллар тўлашади. Биз (АҚШ) 325 миллион аҳолига эгамиз ва биз 500 миллион доллар тўлаймиз. Буни ажойиб молиявий операция деса ҳам бўлади", дея такрорлади Оқ уй раҳбари.

Жорий йилнинг 29 май куни Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни тўлиқ тўхтатиш нияти борлигини эълон қилди, чунки унинг раҳбарияти Америка маъмурияти талаб қилган ўзгаришларни амалга оширишни рад этди. Шу билан бирга, у яна бир бор ЖССТни гўё Хитойнинг тўлиқ назорати остида ишлаётганликда айблади. АҚШ президентининг сўзларига кўра, ХХР ҳукумати ва ЖССТ раҳбарияти янги коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ тегишли чораларни кўрмаган.

Трамп аввалроқ АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини 2021 йил 6 июлда расман тарк этиши ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ЖССТ

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг