Шарифа Давронова икки карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
17:41 732 1 дақиқа
Бугун, 24 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 5-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги енгил атлетика баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 6-олтин медални қўлга киритди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Уч хатлаб сакраш дастурида иштирок этган Давронова 14,35 метр натижа қайд этиб, олтин медальни қўлга киритди.
Маълумот учун, Шарифа Давронова Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинларида ҳам уч хатлаб сакраш дастурида олтин медални қўлга киритган эди. Ўшанда 17 ёшда бўлган Давронова 14,09 метр натижа қайд этган ва олтин медални қўлга киритган.
Энди Шарифа Давронова Айти–Нагоя-2026 Осиё ўйинларида ғолиб чиқиб, икки карра Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 26 тага (6 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза) етди. Шу тариқа, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Эрон делегациясини ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси