Доллар курси пасайди
Local
−
17:39 1115 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 42,76 сўмга тушди ва 12 023,46 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 17,49 сўмга кўтарилиб, 13 461,47 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,3 сўмга пасайди ва 149,44 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 4,03 сўмга арзонлаб, 1807,33 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 700 сўмга тушиб, 1 млн 804 минг 300 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 30 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 41 млн 640 минг 347 сўмга тушди ва 934 млн 680 минг 43 сўм этиб белгиланган.
Live
All