Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистоннинг асосий жамоалари 3-турда ҳам ғалаба қозонди
Спорт
−
18 сентябр 556 1 дақиқа
Бугун, 18 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг асосий жамоалари рақибларидан устун келди.
Эркаклар терма жамоалари:
- Ўзбекистон-1 – Австрия: 3:1;
- Ўзбекистон-2 – Германия: 1.5:2.5;
- Ўзбекистон-3 – Марокаш: 3.5:0.5.
Аёллар терма жамоалари:
- Ўзбекистон-1 – Индонезия: 3:1;
- Ўзбекистон-2 – Испания: 1:3;
- Ўзбекистон-3 – Саудия Арабистони: 4:0.
Маълумот учун, 3 та турдан сўнг Руминия жамоаси 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 6 очко билан 4-поғонадан жой олган. Шунингдек, жорий турдан кейин АҚШ жамоаси 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 6 очко билан 5-поғонадан ўрин олган.
Live
Барчаси