Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистонга 10-турда кимлар рақиблик қилади?

Спорт

−

image

Бугун, 26 сентябрь куни Самарқанд мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 10-тур баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Арманистонга қарши дона суради.

Шунингдек, Ўзбекистон-2 терма жамоаси турнир пешқадамларидан бўлмиш Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борса, Ўзбекистон-3 терма жамоаси Исроил жамоасига қарши тўқнаш келади. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Перуга қарши дона суради.

Шахмат Олимпиадасининг ҳал қилувчи ва муросасиз кечиши кутилаётган 10-турида терма жамоаларимизни навбатдаги жиддий синовлар кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси АҚШ устидан ғалаба қозонганди. Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон 16 очко билан яққол пешқадамга айланди. Ундан кейинги ўринларда 15 очко билан Ҳиндистон ва Ўзбекистон-2 терма жамоалари бормоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг