Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади?
Спорт
−
10:16 1528 1 дақиқа
Бугун, 24 сентябрь куни Самарқанд мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 8-тур баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германияга қарши дона суради.
Шунингдек, Ўзбекистон-2 терма жамоаси Англия, Ўзбекистон-3 терма жамоаси эса Швейцария жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса Нидерландияга қарши дона суради.
Айни пайтда Самарқандда ўтказилаётган шахмат Олимпиадасининг навбатдаги босқичи якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 14 очко билан умумий рейтингда пешқадамлик қилмоқда. Хитой 11 очко билан иккинчи, Арманистон эса 11 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Аёллар ўртасидаги баҳсларда Хитой терма жамоаси 13 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қозоғистонлик шахматчи қизлар жамоаси ҳам 13 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Ҳиндистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи поғонадан жой олган.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 11 очко билан умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 7-турида жадвал жиҳатдан асосий рақиб сифатида қаралган Хитой терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Live
Барчаси