Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШни таслим этди

Спорт

−

image

Бугун, 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди. Ушбу турда Ўзбекистон-1 жамоаси АҚШ устидан ғалаба қозонди.

Дастлаб Муҳиддин Мадаминов Левон Арониан билан дуранг ўйнаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов Фабиано Каруанани мағлубиятга учратди. Жавоҳир Синдаров эса Уэсли Сога имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи баҳсда Нодирбек Ёқуббоев Ҳанс Ниэманни мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон жамоаси учун 2.5-15 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу турдан кейин Ўзбекистон турнир жадвалидаги 1-ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Шунингдек, Ўзбекистон-2 жамоаси Аниш Гири бошчилигидаги Нидерландия устидан ғалаба қозониб, сенсация қайд этди – 3.5 : 0.5.

Бошқа жамоаларнинг ушбу турдаги натижалари:

  • Ўзбекистон (аёллар) – Ҳиндистон: 1 – 3;
  • Ўзбекистон-2 (эркаклар) – Нидерландия: 3.5 – 0.5;
  • Ўзбекистон-2 (аёллар) – Исландия: 2.5 – 1.5;
  • Ўзбекистон-3 (эркаклар) – Қирғизистон: 2.5 – 1.5;
  • Ўзбекистон-3 (аёллар) – Италия: 1.5 – 2.5.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-тур баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Германияга қарши кечган кескин баҳсда мусобақадаги илк мағлубиятни қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг