Шахмат: Бугун Ўзбекистон Олимпиадада Исроил билан куч синашади
Спорт
−
16 Сентябрь
3343Бугун, 16 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича 45-Бутунжаҳон Олимпиадасида Ўзбекистон жамоалари 6-тур ўйинлари ўтказади.
Ушбу турда амалдаги чемпион Ўзбекистон эркаклар жамоаси исроиллик шахматчиларга қарши дона сурса, аёллар жамоаси Нидерландия вакиллари билан баҳс олиб боради.
Маълумот учун, эркаклар жамоаси 5-турда Молдовани 3.5-0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, аёл шахматчилар Грузияга минимал 2.5-1.5 ҳисобида имкониятни бой берди. 5-турдан кейин эркаклар жамоаси 8 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу борада 1-ўринни 10 очко билан Ҳиндистон жамоаси банд этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь