Шаҳзода Филиппнинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филиппнинг ўлими сабаби қарилик бўлган. Бу ҳақда Елизавета II маълум қилган.  

Қироллик оиласи шифокори ҳужжатларда 99 ёшли шаҳзода Филипп кексайиб вафот этганини кўрсатган. 

Таъкидланишича, унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган бошқа касалликлар ёки жароҳатлар бўлмаган. 

Шу билан бирга, шаҳзода ўлимидан бир неча ҳафта олдин сурункали юрак муаммоси туфайли муваффақиятли операцияни бошдан ўтказганди. 

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

шаҳзода Филипп

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг