Шаҳрам Ғиёсов Мадримов жанг қиладиган турнирда рингга кўтарилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган бокс кечасида жанг қилади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Катта эҳтимол билан Ғиёсовнинг бўлажак жанги чемпионлик камари учун ўтказилмайди, чунки Ғиёсовнинг вазнидаги литвалик Эймантас Станёниснинг жанг ўтказганига ҳали кўп бўлмади. Станёнис 3 августгача чемпионлик жангига тайёр бўла олмаслиги мумкин.

30 ёшли ўзбекистонлик боксчининг рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум. Ғиёсовга кўра, унинг чемпионлик жанги тахминан декабрь ойларида ўтказилади. 

Қайд этиш жоиз, 3 август куни ўтказиладиган бокс оқшомининг марказий жанги ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва америкалик Теренс Кроуфорд ўртасида  WBA чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик WBO камари учун бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс Эймантас Станёнис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг