Шаҳарларидан “ажралган” Тошкент вилояти, Сергелидаги оммавий заҳарланиш, Назарбоев истеъфосининг сабаби ва куннинг бошқа муҳим воқеалари тафсилоти
Жамият
−
06 Июнь 2019
63216 июнь куни ҳам ниҳоясига етяпти. Қуйида сиз билан Ўзбекистон, жаҳон ва бошқа соҳаларда юз берган куннинг энг муҳим воқеаларига тўхталиб ўтамиз.
Жамият
Тошкент вилояти бирйўла 4 та йирик шаҳаридан “ажралди”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, вилоятдаги 4 та йирик шаҳар – Ангрен, Олмалиқ, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарлари тўғридан-тўғри республика бўйсинувига ўтказилди.
“Фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб икки йилга узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 4 июнь куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, “фара”лар бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади.
Яъни қарорга кўра 2021 йил 1 январга қадар кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.
Тошкентда аёл тўхташ тепкисининг ўрнига газни босиб уч болани уриб кетди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 11-мавзесида 42 ёшли аёл Т.Л. ўзи бошқариб келаётган Nexia-3 автомобилида мавзе ичидаги йўл четида турган 12 ёшли А.Г., С.И. ва С.Я.ни уриб юборди. Натижада А.Г. воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳрида овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилиб, унда 15 киши зарарланган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. Заҳарланганларнинг 3 нафари оғир аҳволда.
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамшид Абдусаломович Абдусаломов жорий йилнинг 30 июнидан вилоят ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Олам
АҚШдан Хитойга “сюрприз”
Дунёнинг икки йирик иқтисодига эга давлатлар АҚШ ва Хитой ўртасида савдо уруши борган сари авж олса оляптики, сира сусаяётгани йўқ. Дональд Трамп Хитойга навбатдаги “зарба”ни тайёрлаб кўйган кўринади. АҚШ Хитойнинг 300 млрд долларлик товарларига устама белгилаши мумкин.
Нурсултон Назарбоев нега истеъфога чиққанини айтди
Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиши сабабини маълум қилди. Элбоши ўз истеъфоси билан ҳокимият транзити масаласида бошқаларга ўрнак бўлганини таъкидлади.
Парламент икки вазир ва хавфсизлик хизмати раҳбарининг истеъфосини йўққа чиқарди
Бугун, 6 июнь куни Украина Олий Радаси мамлакат ташқи ишлар вазири Павел Климкин, мудофаа вазири Степан Полторак ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицакнинг истеъфосини қабул қилишдан бош тортди.
Спорт
ФИФА президенти ўз лавозимини сақлаб қолди
Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган ФИФАнинг 69-конгрессида ташкилот президентилиги учун сайловлар ҳам ўтказилди. Сайловларда ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино ўз лавозимига қайта сайланди. Эндиликда у 2023 йилга қадар ФИФАга раҳбарлик қилади.
“Гол машина” ишга тушганда. Португалия Миллатлар лигаси финалида
Кеча, 5 июнь куни Европа Миллатлар лигасининг илк ярим финал учрашуви ўтказилди. Унда майдон эгалари Португалия Швейцарияни қабул қилди. Ушбу баҳсда португаллар сардори Криштиану Роналду хет-трик қайд этди ва термасини турнирнинг финалига олиб чиқди.
Бектемирнинг илк рақиби номи маълум бўлди
Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев жорий йилнинг 13 июнь куни профессионал боксда ўз дебютини ўтказади. Ўзбек боксчисига қарши жанг қиладиган чарм қўлқоп устаси номи ҳам эълон қилинди. Бектемир Калифорнияда аргентиналик Мартин Фидел Риосга қарши 6 раундлик жангда рингга кўтарилади.
LiveБарчаси