АҚШдан Хитойга “сюрприз”
Олам
−
06 Июнь 2019
6487АҚШ Хитойнинг 300 млрд долларлик товарларига устама белгилаши мумкин. Бу ҳақда Америка Президенти Дональд Трамп Ирландияга ташрифи вақтида эълон қилган.
"Хитой билан музокараларимизда кўплаб қизиқарли воқеалар рўй беради. Мен яна 300 млрд долларлик товарларга устама белгиламоқчиман ва бу ўз вақтида амалга ошади", деган Дональд Трамп.
Жорий йилнинг 5 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 май санасидан Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга 25 фоиз бож солиниши ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Хитойдан АҚШга киритилаётган маҳсулотларнинг илк 200 миллиардлик қисмига 25 фоизлик бож солиғи солинади. 200 млрд.дан ошганига 10 фоизлик бож солиғи солинади.
Бунга жавобан Хитой томони 13 май куни 2019 йил 1 июнь кунидан кучга кирадиган АҚШнинг 5 минг турдаги 60 млрд долларлик товарларига устама белгилаганди. Бундан аввалроқ сайтимизда ушбу мавзуга оид таҳлилий мақола ҳам эълон қилган эдик.
LiveБарчаси