Хитой АҚШнинг 5 мингдан ортиқ товарларига устамалар белгилади

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси давлат кенгаши АҚШ товарларига нисбатан божхона тарифларини оширди. Бу АҚШнинг Хитой товарларига нисбатан киритган 10 ва 25 фоизлик, 200 млрд  доллар миқдордаги божига нисбатан жавоб бўлди. 

Маълум бўлишича АҚШнинг 2493 номдаги маҳсулотлари учун 25 фоиз, 1078 турдаги товарларга 20 фоизлик устамалар қўлланилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, 974 турдаги маҳсулотларга 10, тўртинчи гуруҳга кирувчи 595 хил товарга 5 фоизлик устамалар белгиланди.   

Жорий йилнинг 5 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 май санасидан Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга 25 фоиз бож солиниши ҳақидаги хабар берган эди. Унга кўра, Хитойдан АҚШга киритилаётган маҳсулотларнинг илк 200 миллиардлик қисмига 25 фоизлик бож солиғи солинади. 200 млрд.дан ошганига 10 фоизлик бож солиғи солинади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ божхона Хитой

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made