Нурсултон Назарбоев нега истеъфога чиққанини айтди
Олам
−
06 Июнь 2019
11561Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқиши сабабини маълум қилди.
“Менинг бу йил қабул қилган қарорим давлат барқарорлиги ва келажак учун, шунингдек, сўнгги 30 йил давомида олиб борган сиёсатимнинг давомли бўлиши учун нормал қарор”, деди Назарбоев Қозоғистон Сенатининг пленар йиғилишида.
Назарбоевнинг сўзларига кўра, у бошқа давлат раҳбарларидан хат ва қўнғироқлар қабул қилиб олганида ҳайрон бўлган, негаки Элбоши бундай реакцияни кутмаган. Бироқ Назарбоев шу йўл билан ҳокимият транзити масаласини қандай ҳал қилишга намуна бўлганини қайд этди.
“Мен ўзим бундай реакциядан ҳайратга тушдим. Биз яна бир бор ҳокимиятнинг қўлдан-қўлга ўтиши масаласида намуна кўрсатдик”, деди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, 1990 йилдан бери Қозоғистонни узлуксиз бошқарган Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 20 март куни истеъфога чиқди. У ваколатларини Қосим-Жомарт Тоқаевга топширди.
Назарбоев истеъфосидан кейин Қозоғистонда муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказиладиган бўлди. Сайлов жорий йилнинг 9 июнь кунига белгиланди. Президентликка 7 киши номзодлини кўрсатди. Уларнинг орасида Тоқаев ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь