Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, вилоят ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида Абдусаламов Джамшид Абдусаламович 2019 йил 30 майдан эътиборан иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 4 июнь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Сессияда Ғуломжон Ибрагимов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди. 

Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари  Рустам Холматов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Тайинлов

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг