ШҲТ Чегара хизматлари биргаликдаги операция режасини тасдиқлади
Олам
−
10 Июль 4869 2 дақиқа
Бугун, 10 июль куни Қирғизистон раислигида Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ваколатли органлари Чегара хизматлари раҳбарларининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва ШҲТ МАТТ ижроия қўмитасининг ваколатли органлари Чегара хизматлари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар ташкилотга аъзо давлатларнинг давлат чегараларидаги вазиятни баҳолаш, уни ривожлантириш тенденциялари ва прогнозларини акс эттирувчи ахборот алмашди. 2024 йилда ўтказилган “Бирдамлик – 2024” қўшма чегара операцияси якунлари муҳокама қилинди ва тасдиқланди. Жорий йилда “Бирдамлик-2025” қўшма чегара операциясини тайёрлаш ва ўтказиш режаси кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари Чегара хизматлари экспертлар гуруҳининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Навбатдаги йиғилишни ўтказиш жойи ва саналари бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилот чегараларида янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш масалалари бўйича фикр алмашиш ва позицияларни ишлаб чиқиш ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари Чегара хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, чегараларда хавфсизлик ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 июнь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари Хитойнинг Цингдао шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунида умумий баёнот эълон қилмади. Сабаби – Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатх Сингх 22 апрель куни Жамму ва Кашмир штатининг Пахалгам шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми баёнотда эслатилмагани сабабли ҳужжатни имзолашдан бош тортди.
Live
Барчаси