Сергелидаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
28 июн 1755 1 дақиқа
Бугун, 28 июнь куни Тошкент шаҳар Сергели туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:25 да Сергели тумани “Янги Сергели” МФЙ, Сергели 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув бўлинмаси соат 15:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:08 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 30 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Live
Барчаси