Сергелидаги 4 қаватли “дом”да ёнғин бўлди
3-саҳифа
−
31 Июль 4612 1 дақиқа
Бугун, 31 июль Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 12:58 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг чордоқ қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:17 да етиб бориб, ёнғин соат 13:38 да қуршаб олинган, соат 13:59 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида фуқаронинг уйида ташкил қилинган автосервис ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.
Live
Барчаси