Асакада уй ёниб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 28 июль куни Андижон вилояти Асака туманида фуқаронинг уйида ташкил қилинган автосервис ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:21 да Асака тумани “Неъматобод” МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган фуқаро С.А. нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида 112 тизими орқали Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 18:26 да ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 18:54 да батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг 70 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилоят прокуратурасига кўра,мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокурори томонидан ташкил этилган гуруҳ  воқеа жойига борилган ҳолда ўрганилган.

Маълум бўлишича, Асака тумани “Нематобод” МФЙ Янгиобод кўчаси 42-уйда ташкил этилган автомобилларга хизмат кўрсатиш шоҳобчасида ишловчи С.А. исмли шахсни эхтиётсизлги оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида С.А. исмли шахс ҳодиса жойида  вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Қибрай туманида уй ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон Асака

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг