Сергелида Nexia автобус бекатига бориб тўқнашди

3-саҳифа

image

Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида Nexia-1 автобус бекатига бориб тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 15:00 ларда Сергели тумани Янги Сергели кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Ю.М. Nexia-1 русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатида йўл четидаги автобус бекатига урилган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Билдирилишича, ЙТҲ туфайли тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида электробус 2007 йилда туғилган қизни босиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳайдовчи зудлик билан автобус ҳаракатини тўхтатиб, пиёда Ф.М.ни шифохонага олиб борган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели йўл-транспорт ҳодисаси Nexia-1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг