Тошкентда автобус 18 ёшли қизни босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида электробус 2007 йилда туғилган қизни босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Видеода қизнинг бекат ҳудудида кетаётганини ва автобус ҳайдовчисининг уни кўрмай аввал уриб, сўнг босиб кетганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 06:53 да 4-автобус саройи филиали тасарруфидаги 57-сонли йўналиш бўйлаб ҳаракатланадиган Yutong русумли электробуснинг 2000 йилда туғилган ҳайдовчиси Х.С. транспортни Янгиҳаёт тумани Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, Эркин қўрғони охирги бекатига кираётганида шу ҳудуддан ўтаётган 2007 йилда туғилган пиёда Ф.М.ни автобуснинг ўнг ён томони билан уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

“Ҳайдовчи зудлик билан автобус ҳаракатини тўхтатиб, пиёда Ф.М. ни шифохонага олиб борган ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани айтилмоқда”, дейилади корхона муносабатида.

Билдирилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида содир бўлган дахшатли йўл-трансорт ҳодисасида икки нафар вояга етмаган шахс вафот этганди. 15 ёшли фуқаро отасига тегишли бўлган Lacetti автомашинасини (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотган ҳамда йўл четидаги зовурга тушиб кетган. ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган икки вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент электробус Янгиҳаёт йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг