Сергели тумани ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Кеча, 25 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 276 нафар беморнинг 24 нафари аҳоли орасида тасдиқланган бўлса, шундан 17 нафари Тошкентдаги аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича,  Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда ҳамон юқорилигича қолмоқда. Вазирлик пойтахтда аниқланган коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳридаги Сергели тумани хокимлиги ходими A.Т.да (профилактик мақсадда намуна топширган);

“Ўзбекнефтгаз” AЖ ходими A.Қ.да (профилактик текширув давомида аниқланган);

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази санавиасия ходими С.У.да (коронавирусга гумон қилинган беморларга тиббий хизмат кўрсатган);

Учтепа туманида яшовчи 2 нафар фуқарода (тана ҳарорати юқорилиги сабабли шифохонага мурожаат қилишган);

Шайхонтоҳур тумани яшовчи С.З.да ҳамда Олмазор туманида яшовчи Р.A.да (ҳар икки ҳолатда ҳам тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли поликлиникага мурожаат қилган);

Чилонзор туманида яшовчи (“сантехник”) У.И.да коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраган.

Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг. Қуйидаги уч қоидага муттасил амал қилинг:
•    Ниқоб тақишни унутманг.
•    Озодаликка риоя қилинг.
•    Ижтимоий масофа сақланг.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг