От изини той босар. “Арқадағ”нинг ўғли “Туркманистон Қаҳрамони” бўлди
Олам
−
25 Сентябрь 2023
6120Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга мамлакат мустақиллиги ва тараққиётига қўшган ҳиссаси учун “Туркманистон Қаҳрамони” унвони берилди. Бу ҳақда “Туркманистон. Олтин аср” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, кеча, 24 сентябрь куни Туркманистон Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши) йиғилишида Бердимуҳамедовга “Туркманистон Қаҳрамони” унвонини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган. Маросимда мамлакат парламенти спикери Дунёгўзал Гулманова “Туркманистон Президенти Бердимуҳамедов Сердар Гурбангулиевичга “Туркманистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги мамлакат парламенти қарорини ўқиб эшиттирган.
Ҳужжатга кўра, давлат раҳбари ушбу унвон билан мамлакат миллий мустақиллиги асосларини, унинг бетарафлиги тамойилларини мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, давлатни жадал ривожлантириш, халқаро нуфузини мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун берилган.
“Муҳтарам Туркманистон Президенти Бердимуҳамедов Сердар Гурбангулиевичга “Алтйн А” (Олтин Ярим ой) олтин белгисини топшириш билан энг олий даражадаги – Туркманистон Қаҳрамони унвони билан тақдирлансин”, дейилади қарорда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь