Сербия Президенти миллий терма жамоа Хорватия авиакомпаниясида мамлакатга қайтганидан жаҳли чиқди
Спорт
−
28 Июнь
7359Сербия терма жамоаси Евро-2024'даги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг Хорватия авиакомпанияси самолётида уйига жўнаб кетди, бу эса Президент Александр Вучичнинг ғазабига сабаб бўлди. Бу ҳақда Сербия парламенти раиси Ана Брнабич маълум қилди.
“Буларнинг барчаси футболчилар Сербия учун ўйнаб, курашаётган пайтда терма жамоага халақит бермаслик учун ошкор қилинмаган. Лекин рост, шундай бўлди. Бу шармандалик. Президент Вучич бундан жуда ғазабланди. Бундай бўлишига сабабчи бўлган шахслар аниқланишига умид қиламан. Бизда Air Serbia бор, биз доимо ушбу авиакомпания билан сафарларга чиқамиз. Сербия Президенти ҳам узоқ сафарларга, масалан, Хитойга борганида, у доимо Air Serbia билан учади, чунки биз ўз байроғимиз туширилган самолётга хориж аэропортларига қўнганимиздан фахрланамиз”, дейди Брнабич.
Сербия терма жамоаси Евро-2024 плей-офф босқичига чиқа олмади ва жамоа “С” гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. Мазкур гуруҳдан Англия ва Дания терма жамоалари нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.