Сер Алекс Фергюсон АПЛда ким чемпион бўлишини айтди

Спорт

image

Афсонавий мураббий Сер Алекс Фергюсон АПЛнинг бу мавсумида “Ливерпуль” чемпион бўлиши мумкинлигини айтган.

Унинг фикрига кўра, собиқ жамоаси “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”дан очко олади ва чемпионликни “Ливерпуль”га тақдим этади.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” АПЛнинг қолган турларида “Тоттенхем”, МЮ, “Бёрнли”, “Лестер”, ва “Брайтон” жамоалари билан беллашади. “Ливерпуль” эса, “Кардифф”, “Хаддерсфилд”, “Ньюкасл”, ва “Вулверхэмптон” жамоаларига қарши тўп суради.

“Шаҳарликлар”ни олдинда иккита қийин ўйин кутмоқда. Айни пайтда “Ливерпуль” ҳисобида 85 очко мавжуд. “Манчестер Сити” ҳисобида эса, 83 очко бор. Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар ливерпулликлардан битта кам ўйин ўтказишган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Сер Алекс Фергюсон

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг