Сенат кимёвий қуроллар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Жамият

image

Хабарингиз бор, кеча, 19 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқди.

Ушбу Протокол 1972 йилнинг 10 апрель куни Москва, Лондон ва Вашингтон шаҳарларида имзоланган бактериологик (биологик) ва токсик қуроллар захирасини йиғиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ва уларни йўқ қилиш тўғрисидаги Конвенция талабларини мустаҳкамловчи ҳамда тўлдирувчи ҳужжат ҳисобланади.

Бугунги кунда ушбу Женева протоколига дунёнинг 142 та давлати, МДҲ мамлакатларидан Арманистон, Молдавия, Россия, Тожикистон, Украина ҳамда Қирғизистон қўшилган.

Сенат аъзолари мазкур Қонуннинг қабул қилиниши республика мудофаа соҳасининг самарали тизимини таъминлаш ҳамда уни ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллашини, қолаверса, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши йўлидаги навбатдаги муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур Протоколга қўшилиш Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги миллий қонунчилик меъёрларига мос келиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

кимёвий қурол Сенат

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг