Сенат қўмиталарига раҳбарлар сайланди
Жамият
−
19 Ноябрь
5507Бугун, 19 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ва комиссиясини тузиш масаласи кўриб чиқилиб, 7 та қўмита ва 1 комиссия тузилди. Шунингдек, 6 та қўмитага раҳбарлар сайланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Унга кўра:
- Қутбиддин Нукритдинович Бурхонов – Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
- Абдулҳаким Хушбокович Эшмуратов – Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;
- Эркин Файзиевич Гадоев – Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
- Бахром Исмоилович Абдуллаев – Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
- Орзигул Мўйдиновна Қозихонова – Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;
- Анвар Мирзаахмедович Туйчиев – Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Одоб-ахлоқ комиссияси тузилди ва уларга эндиликда раҳбарлар сайланади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан номзоди Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига тақдим этилган Танзила Норбоева, унинг биринчи ўринбосари лавозимига Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига Аманбай Оринбаев сенаторлар томонидан сайланганди.