ТИВ ўтган йили ҳал қилиб бўлинган воқеаларни муҳокама қилмасликка чақирди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ вакиллари ҳамда блогерлардан ўз ечимини топган масалаларни қайта муҳокама қилиб, жамоатчилик вакилларини хавотирга солиб қўймасликни сўради. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар берди. 

Вазирлик вакилига кўра, сўнгги пайтларда тармоқ ва ОАВда ўз ечимини топган масалалар қайта кўтарилиб, аҳолини хавотирга соляпти ва жамоатчилик орасида чалкашлик туғдирмоқда. Бурҳонов блогерлар ва ОАВдан ушбу масалаларга эмас, аксинча, бугунги кунда долзарб бўлган воқеаларга эътибор қаратиш, муҳокама қилишни сўраган. 

“Сўнгги пайтларда айрим блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илгари ҳал этилган ва ўз ечимини топган баъзи масалаларнинг қайта муҳокамага олиб чиқилаётганини кузатяпмиз. Бу каби ёндашув, табиийки, жамоатчиликда асоссиз чалкашлик ва ортиқча хавотир уйғотиши мумкин. Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фаол блогерлар! Сизнинг овозингиз, холис фикрингиз ва ёритаётган мавзуларингиз жамиятимиз ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун сизлардан долзарб, бугунги кун учун ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган масалаларни кўтаришингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, вазирлик сўзловчиси ОАВ вакиллари ҳамда блогерларни ҳамкорликка чорлаган. 

“Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг асосий вазифаларидан бири – ҳар бир фуқаромизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир. Бу борада биз доимо масъулмиз ва вазифамизга қатъий содиқмиз. Шу йўлда давлат идоралари, ОАВ ва фаол блогерларнинг бир-бирини тўлдирувчи ҳамкорлиги янада муҳимдир”, дейилади хабарда. 

Қайд этиш жоиз, куни кеча ижтимоий тармоқларда Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилгани ҳақидаги видеолар тарқалганди. Маълум бўлишича, бу воқеа ўтган йили содир бўлган ва аллақачон ечимини топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон блогерлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг