“Сен бўлмасанг бошқаси". Дуа Липа миллионлаб мухлисларига телефон рақамини улашди
Маданият-санъат
−
09 Декабрь 2023 34214 1 дақиқа
“Levitating”, ”Be the one”, “IDGAF”, ва “Blow your mind” номли қўшиқлари билан дунёга машҳур бўлган Дуа Липа турмуш ўртоғи билан ажрашганидан сўнг, ўзининг X'даги саҳифаси орқали миллионлаб мухлисларига телефон рақамини улашди. Бу ҳақда BNN хабар берди.

Яқинда 8 ойлик севгилиси Ромаин Гарвас билан муносабатларини узган дунёга машҳур қўшиқчи Дуа Липа сўнгги пости орқали одамларни ҳайратга солди. У ўзининг янги постида обуначиларига "Менга хабар юборинг”, дея ўз рақамини эълон қилган.
Дуа Липа ижтимоий тармоққа жойлаган рақам АҚШ телекомпанияларидан бирига тегишли бўлиб, хориждаги мухлисларини хабар алмашиш учун WhatsApp'га муқобил иловаларни излашга ундади.
Аниқланишича, қўшиқчининг ашаддий мухлислари Дуа Липа билан боғланиш учун деярли барча иловаларга мурожаат қилишган.
Айтиш керакки, хонанда ўзининг мухлислари билан алоқа ўрнатишга алоҳида эътибор бериши билан танилган ва бу унинг карьерасидаги муваффақияти омилларидан биридир.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025