Селин Дион оддий ҳаёт кечиришга қарор қилди
Маданият-санъат
−
16 Март
9477“Титаник” фильмининг саундтреки учун куйлаган “Мy Heart Will Go On” номли қўшиғи билан дунёга танилган канадалик хонанда Селин Дион эндиликда оддий ҳаёт кечиришга қарор қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Дион ўзининг учта ўғли Рене-Чарльз Анжелил, Эдди ва Нельсон билан суратини ижтимоий тармоққа жойлаб, постнинг тагида шундай изоҳ қолдирди.
"Кўпчилигингиз билганингиздек, 2022 йилнинг кузида менга мушакларнинг қотиб қолиши синдроми ташхиси қўйилган. Ушбу аутоиммун касалликни енгишга уриниш менинг ҳаётимдаги энг қийин тажрибалардан бири бўлди. Лекин мен бир кун келиб саҳнага қайтаман. Ҳозир эса иложи борича нормал ҳаёт кечиришга қарор қилдим. Фарзандларим, оилам, жамоам ва барчангизнинг меҳр-муҳаббат ва қўллаб-қувватлаганингиз учун чуқур миннатдорлик билдираман”, дейди қўшиқчи.
Маълумот учун, дунё бўйлаб 2 миллионгача одамда учрайдиган мушакларнинг қотиб қолиши синдроми вақт ўтиши билан ёмонлашадиган оғриқли қаттиқликни ва мушакларнинг спазмларини келтириб чиқаради. Ушбу синдром неврологик ва аутоиммун касаллик бўлиб, ўзининг экстремал шаклларида одамларнинг юришига ёки кундалик ҳаётига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу касалликнинг давоси йўқ, аммо симптомларни дори воситалари билан бошқариш ва енгиллаштириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Селин Дион шу синдроми туфайли танасини бошқара олмай қолгани ҳақида хабар берилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси