Сайфиддин Содиқов фаолиятини “Брага”да давом эттиради
Спорт
−
02 июл 1864 1 дақиқа
Ўзбекистонлик ёш футболчи, “Андижон” клуби футболчиси Сайфиддин Содиқов фаолиятини Португалиянинг “Брага” клубида давом эттиради. Бу ҳақда водий клуби матбуот хизмати хабар берди.
18 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида “Андижон” сафида ўтказди. Клуб хабарига кўра, Содиқовнинг клуб билан тузилган ижара шартномаси жорий йилнинг 30 июнь куни якунланган ва томонлар ҳамкорликни тугатган.
Содиқов “Андижон” таркибида Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини ўтказиб, учта учрашувда майдонга тушди.
Энди у “Брага” сафида фаолиятини давом эттиради. “Андижон” клуби матбуот хизмати футболчига кейинги фаолиятида омад ва янги муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов “Одил жуниор” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2025 йилда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган ва ушбу ёш тоифасида Жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Live
Барчаси