Саудияда келажак бинолари қурилади (фотожамланма)
Бу қизиқ
−
22 Ноябрь 2023
10621Саудия Арабистонида замонавий жамиятнинг нотинч ҳаёти ва стрессдан қочиш мақсадида денгиз қирғоғида ноодатий осмонўпар бинолар жуфтлиги қурилади. Бу ҳақда “Welcome Saudi” нашри хабар берди.
Биноларнинг қурилиши лойиҳасига "Epicon" номи берилган. Ушбу бинолар "дуэти"ни Қизил денгиздаги Ақаба кўрфази яқинида қуриш режалаштирилмоқда. Шундан сўнг ҳозирги чўл ҳудуди футуристик услубдаги курорт зонасига айланади.
Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, одамлар одатдаги дам олиш масканларидан стандартлар ва одатийлик сабаб зериккан ва катта қизиқиш билдирмай қўйган. Шу сабабли энди туристлар ва дам олувчилар учун чўлнинг саробини эслатувчи манзарасида келажак ҳақидаги фильмлардаги биноларни эслатувчи ушбу янги ва ноодатий бино таклиф этилади.
Билдирилишича, биринчи осмонўпар бинонинг баландлиги 225 метр, иккинчисиники эса 275 метр бўлади. Уларнинг ёнида кичик баландликдаги минора мажмуаси ҳам бўлиб, унда коммунал хоналар ва хизмат кўрсатиш бўлимлари жойлашади. Элликта пляж виллалари алоҳида кўрфаз соҳилида қурилади.
"Epicon" осмонўпар биноларини қайси меъмор томонидан ва қайси лойиҳа асосида қурилиши ҳозирча маълум қилинмаган. Аммо улар мавжуд бинолардан фарқли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Гужарат штати Сурат шаҳрида дунёдаги барча олмосларнинг қарийб 90 фоизига ишлов берувчи олмос биржасининг рекорд даражадаги катта биноси – Diamond Bourse қурилганди.