Саудия клуби Муҳаммад Салоҳни кузатишда давом этади

Спорт

image

Риёднинг “Ал-Ҳилол” клуби “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар берди.

Манбага кўра, бир неча йиллардан бери Муҳаммад Салоҳ учун курашиб келаётган Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби футболчи билан бўлаётган вазиятни кузатишда давом этади. Клуб вакиллари футболчининг агенти билан музокараларни давом эттирмоқда. Аммо ҳозиргача расмий таклиф билан чиқилгани йўқ. Қайд этилишича, Неймарнинг кетиши режалаштирилаётганидан келиб чиқиб, “Ал-Ҳилол” раҳбарлари жамоага фойдаси тегадиган футболчи олиб келиш ниятида. Раҳбариятнинг футболчини ва “Ливерпуль”ни кўндиришга қурби етади.

Маълумот ўрнида, мисрлик вингернинг “мерсисайдликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 17 та ассист қайд этди. 32 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 55 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг