“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 апрель куни Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарор билан профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхатига киритилди.

Президент қарори билан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилиб унинг ўрнига профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиши муносабати билан Ҳукумат қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг