Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви АҚШ учун мағлубият бўлди – ОАВ
Олам
−
16 Март 2023 9154 2 дақиқа
Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича Хитой иштирокида эришилган келишув АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти учун катта мағлубият бўлди. Бу ҳамда “American Thinker” портали хабар берди.
“Хитой икки душманни дипломатик муносабатларни тиклашга кўндиргани ҳақидаги даҳшатли хабар Американинг Яқин Шарқ ва бутун дунёда дипломатик таъсирига путур етказадиган ҳайратланарли мағлубиятдир. Агар Саудия Арабистонини энди ишончли иттифоқчи деб бўлмаса, бунга ишониш мумкин. Эронни Исроил билан муносабатлари остида ушлаб туриш учун АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатига оид барча ҳисоб-китоблари муваффақиятсизликка учради”, деган портал шархловчиси Томас Лифсон.
Унинг сўзларига кўра, гарчи оммавий ахборот воситалари америкаликлар буни тушунмаслиги учун ҳамма нарсани қилаётган бўлсада, Қўшма Штатларнинг жаҳон миқёсидаги обрўси сезиларли даражада пасайиб кетган. АҚШнинг муҳим ўйинчи сифатидаги таъсирини пасайтирган Хитойнинг Яқин Шарқдаги ғалабаси Байден маъмурияти олиб келган фалокатлардан бири бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича келишув имзолангани ва икки ой ичида элчихоналар очиш режа қилингани айтилганди. Келишувга Эроннинг хавфсизлик бўйича олий амалдори Али Шамханий ва Саудия Арабистони миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мусаид бин Муҳаммад Ал-Айбон ўртасидаги Пекинда 4 кун мобайнида давом этган музокаралар натижасида эришилганди. Музокаралар якунида уч томонлама баёнот қабул қилинганди. Унда Теҳрон ва Ар-Риёд суверенитет ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқ экани ҳамда савдо, иқтисодиёт, маданият, фан, технология соҳаларида ҳамкорликни қайта тиклашни режалаштираётгани қайд этилганди.
Live
Барчаси