“Сариқ армиячилар” МЮни таслим этди. Сульшер истеъфоси яқин

Спорт

image

Бугун, 20 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг 12-тури доирасида “Уотфорд” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Учрашув кутилмаганда мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Танаффусга қадар “Уотфорд” 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Голлар Кинг ва Сарр томонидан киритилди.

Танаффусдан кейин Сульшер Донни Ван Де Бекни майдонга майдонга туширди. Нидерландиялик футболчи ўз вазифасини бажариб, 4 дақиқадан сўнг гол урди. Бироқ жамоа сардори Гарри Магуайрнинг қизил карточкаси ўйин тақдирини ҳал қилди. 

92-дақиқада Хуан Педро ва 96-дақиқада Эммануэл Денниснинг голлари Ҳужумларга зўр берган “Қизил иблислар”нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига сабаб бўлди. Ушбу учрашувдвн сўнг, манчестерликлар бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ўз ўрнини бошқа мураббийга бўшатиб бериши мумкин.

“Уотфорд” 4:1 “Манчестер Юнайтед”

Голлар: Кинг (28), Сарр (440, Педро (77), Деннис (90+4) – Ван Де Бек (50)

“Уотфорд”: Фостер, Фемения, Каткарт, Нкулу (Трост-Эконг, 64), Мазина, Сиссоко, Клеверли, Луза (Жоао Педро, 77), Сарр (Эрнандез, 68), Кинг, Деннис.

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Уан Биссака, Магуайр, Линдельоф, Шоу (Диого Далот, 85), Матич, Бруно Фернандес, Мактоминай (Ван Де Бек, 46), Санчо (Лингард, 90), Роналду, Рэшфорд (Марсиаль, 46).

Маълумот учун, манкунианликлар 17 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. “Уотфорд” эса 13 очко билан 16-ўринга жойлашган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Юнайтед Роналду Уотфорд Сульшеръ

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг