Сардор Рашидов фаолиятини Дубайда давом эттиради – манба

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубай Сити” клубида давом эттиради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбанинг билдиришича, 34 ёшли ўнг қанот ҳужумчиси Дубай клуби билан 1 йиллик шартномага имзо чекади. Клуб футболчи трансферини яқин орада расман эълон қилади.

Маълумот учун, Сардор Рашидов жорий йилнинг февраль ойида Наманганнинг “Навбаҳор” клубини тарк этгандан буён эркин агент эди. Қайд этиш жоиз, ҳужумчи “Навбаҳор”дан олдин айнан “Дубай Сити” клубида тўп тепган. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. “Transfermarkt” портали футболчини 75 минг еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Рашидов Дубай Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг