Рашидов фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Сардор Рашидов фаолиятини Наманганнинг “Навбаҳор” клубида давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди. 

Ўтган йилнинг ёзида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан 33 ёшли Рашидов янги мавсумни яна “Навбаҳор”да бошлайди. “Transfermarkt”га кўра, баҳоси 100 минг евро бўлган футболчининг наманганликлар билан амалдаги шартномаси шу йил декабрда ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Рашидов фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Ал-Жаиш” (Қатар), “Ал-Жазира” (БАА), “Локомотив”, “Насьонал” (Португалия), “Қатар СК”, “Пахтакор”, “Ал-Кувайт” (Қувайт), “Умм-Салал” (Қатар) жамоаларида тўп тепган. Рашидов 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги ва бир марта мамлакат кубогида ғолиб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навбаҳор Сардор Рашидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг