Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди
Жамият
−
01 Ноябрь 2023
8441Собиқ хонанда ва “Юрак амри” хайрия фонди фаолияти билан кўпчиликка таниш бўлган Сардор Раҳимхон “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан расмий баёнот берилди.
Қайд этилишича, бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтган. Унда келгусидаги режалар ва ташкилий масала кўрилган.
Фонд бошқаруви раҳбари Исахон Абдуллаев томонидан ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш, ногиронларга меҳр кўрсатиш, камбағал оилалар ҳолидан хабар олиш, қудуқ қазиш ҳамда илм-фанга оид инновацион лойиҳалар ҳамда талабаларни қўллаб-қувватлаш каби хайрия ишларини кенгайтиришга алоҳида урғу қаратилган.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Фонднинг хайрия акцияларини оммалаштириш мақсадида, меҳр-мурувват ишларини уюштириш, ногирон болаларга ёрдам қўлини чўзиш ва синовли кунларда кўнгли ярим инсонлар қалбига йўл топишда “Юрак амри” номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 4 май куни Сардор Раҳимхон раҳбарлигидаги "Юрак амри" хайрия фонди фаолиятини тўхтатган эди. Орадан қарийб бир йил ўтиб, 2023 йилнинг апрель ойида, Раҳимхон, фонд фаолияти тикланганини билдирди, бироқ ўтган муддат давомида фонднинг бирор иш билан шуғуллангани ҳақида маълумот йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь